
Мусиқани компьютердан ўтказинг
Қурилмангизга мусиқани қуйидаги йўллар билан ўтказишингиз мумкин:
•
Шахсий компьютер ва мобил қурилмангизда янги мусиқани ўтказиш, кесиш,
ёзиш ва ижро этиш учун Nokia Music-дан фойдаланинг. Шахсий компьютер
учун дастурларни www.music.nokia.com/download сайтидан юклаб олинг.
•
Bluetooth уланиши ёки мос USB маълумот кабелидан фойдаланган ҳолда
қурилмангизни шахсий компьютерингизга улаш учун PC Suite-дан
фойдаланинг ва Nokia Music Manager-ни ишлатинг. USB маълумот кабелидан
фойдаланиш учун уланиш режими сифатида
PC Suite
-ни танланг.
•
Bluetooth уланиши ёки мос USB маълумот кабелидан фойдаланган ҳолда
қурилмангизни шахсий компьютерингизга уланг ва мусиқа файлларини
қурилма хотирасига нусхаланг. USB маълумот кабелидан фойдаланиш учун
уланиш режими сифатида
Маълум. сақлаш
-ни танланг.
•
Windows Media Player-дан фойдаланинг. Мос келувчи USB маълумот
кабелини уланг ва уланиш режими сифатида
Чоп эт. ва медиа
-ни танланг.