Nokia 3710 fold - Nokia Map Loader

background image

Nokia Map Loader
Компьютер учун Nokia Map Loader иловаси билан Интернетдан хариталар ва

овозли бошқариш файлларини юклаб олишингиз мумкин. Етарли жойли хотира

картаси қурилмангизга жойлаштирилган бўлиши керак. Nokia Map Loader-ни

ишлатишдан олдин камида бир марта Хариталар иловасидан фойдаланишингиз

ва хариталарни кўриб чиқишингиз керак, чунки хариталарнинг қайси версиясини

юклаб олишни текшириш учун Nokia Map Loader Хариталар тарихи

маълумотларини ишлатади.
Nokia Map loader иловасини ўрнатиш учун www.nokia.com/maps сайтига ташриф

буюринг ва кўрсатмаларга риоя қилинг.

Nokia Map Loader иловаси билан хариталарни юклаб олиш

1 Мувофиқ USB маълумот кабели ёки Bluetooth уланиши билан қурилмангизни

компьютерга уланг. Агар маълумот кабелидан фойдаланаётган бўлсангиз,

USB уланиш усули сифатида PC Suite-ни танланг.

2 Nokia Map Loader иловасини компьютерда очинг.
3 Қитъа ва мамлакат ёки ҳудудни танланг.
4 Хариталар ёки хизматларни танланг ва уларни қурилмангизга юклаб олинг ва

ўрнатинг.

Nokia Map Loader иловасининг Service табида навигация ва траффик

маълумотлари лицензиялари, саёҳат кўрсатмаларини харид қилишингиз ва

хариталарни юклаб олишингиз мумкин.